Унутган эдим
Кеча сени унутган эдим,
Бугун яна хаёлим олдинг.
Кеча эдинг энг катта айбим,
Гуноҳимга айланиб қолдинг.
Кеча сени унутган эдим,
Эсламайман дея ҳеч қачон.
Соғинчларим тўкилди дилдан,
Ва ёдимга туширди ҳижрон.
Кеча сени унутган эдим,
Хавотирдан келтирдинг тугун.
Сени эслаб соғинганим рост,
Мени яхши кўрганинг учун.
Кеча сени унутган бўлсам,
Тугар эди бир кун барчаси.
Эслатади барибир, лекин
Сенсиз қолган юрак парчаси.
Кеча сени унутган эдим…
Гулзода ТУРСУНОВА.

