Ардоқдасиз
Сўзлари мисли дуру гавҳар,
Хушзабон, минг маъно устозим.
Устозларим ичра ягона,
Энг яхши-ю аъло устозим.
Ўқувчиларига меҳрибон,
Унинг қалби дарё устозим.
Толмай бизларга билим бериб,
Тарқатган нур-зиё устозим.
Келажакка чорлаб ҳар қачон,
Сабоқ берган доно устозим.
Мумтоза қилар сизга таъзим
Ардоқдасиз, Раъно – устозим.
Мумтозбегим ЖАМОЛИДДИНОВА,
19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

