Бахтим

Бахтим бутун менинг, бахтим бутундир,

Бошимда нур сочиб турибди қуёш.

Тинч юрт эртасига ишонч устундир,

Ўзбекман, ҳеч кимга эгмам асло бош.

Онамдек меҳрибон Ватаним бордир,

Йиқилсам, суяйди қўлимдан тутиб.

Ватандан кечмоқлик аслида ордир,

Ҳеч ким обрў топмас юртидан кечиб.

Маҳлиё  АБДУЛАЗИЗОВА.