ФАХРИЙЛАР ЙЎҚЛАНДИ

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси туман кенгаши вакиллари «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан партия фахрийлари ва фаолларининг хонадонларига йўқлов уюштиришди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, партия туман кенгаши раиси Фарида Отахонова, ўринбосари Аъзамжон Маллабоев, фаоллардан Сайёра Ғойипова халқ таълими фахрийлари Дадахон Халилов, Маҳмуджон Абдураҳимовларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларни байрам билан табриклашди ва эсдалик совғаларини топширишди.