Ўзбекистоним

Меҳрингдан тобланиб яшнайди юрак,

Катта йўлда карвон бўл ўзинг тиргак,

Сендан бўлак, айтгин, менга не керак,

Бағри баҳор, бағри гўзал бўстоним,

Онам мисол суюк Ўзбекистоним.

Фароғат тоқига бошлагин, қани,

Болам деб силабон бошимни мани,

Севмоқ керак бўлса севдим ман сани,

Бағри баҳор, бағри гўзал бўстоним,

Онам мисол суюк Ўзбекистоним.

Яшамоқ фароғат, қучмоғим иқбол,

Дилимда меҳрсан, забонимда бол,

Бугун осмонингга қил мани ҳилол,

Бағри баҳор, бағри гўзал бўстоним,

Онам мисол суюк Ўзбекистоним.

Ҳаётдан андоза олган йўлимсан,

Нурдан яралганим, тоза кўнглимсан,

Ифодаси ёруғ, тонги сўлимсан,

Бағри баҳор, бағри гўзал бўстоним,

Онам мисол суюк Ўзбекистоним.

Машҳура АҲМАДЖОНОВА.