Онажон
Гўдак чоғим узоқ тунларда,
Ёлғиз қолдирмасдан кунларда,
Болам деган оғир йилларда,
Онажон.
Ўстирдингиз ювиб, оқ тараб,
Термулдингиз тўймайин қараб.
Ҳар дақиқа ҳолимни сўраб,
Онажон.
Ўргатдингиз дадил туришга,
Ишонч билан олға юришга.
Севилишга, юртни севишга,
Онажон.
Алла-қўшиқ кирган қулоққа,
Ҳам ўрнашган тоза юракка.
Уч дегансиз фақат юксакка,
Онажон.
Йиллар ўтиб бўлиб мен катта,
Уч йил юрдим ҳарбий хизматда.
Хат ёзганда дедим албатта,
Онажон.
Таом топса менга едирган,
Тоза кийимларни кийдирган.
Мурод-мақсадингга ет деган,
Онажон.
Олиб кетди ўлим – бешафқат,
Онажон деб яшарман ҳар вақт.
Абдумалик ЮСУПОВ.

