ҲАШАРЧИЛАР ҲИССАСИ
Раҳматилла Холбоев бошчилигидаги 196-отряд аъзолари «Уйчи Гулистон» ММТП ҳудудидаги «Орол зиё нур» фермер хўжалиги пахтакорларига йиғим-теримда яқиндан кўмак беришяпти. Айниқса, отрядга уюшган туман электр таъминоти корхонасидан чиққан ҳашарчилар теримда фаол қатнашишяпти. Дедамирза Ғайбуллаев, Бобур Турғунпўлатов, Муҳайё Йўлдошева, Каримжон Маъмуровлар теримда пешқадамлик қилишмоқда.

