ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА

Йиғим-теримда иштирок этаётган ҳашарчи-теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, тарғиботчилар ҳамда фаоллардан иборат тарғибот гуруҳлари айни кунларда пахта далаларида бўлиб, теримчиларга куч-ғайрат ва яхши кайфият улашмоқдалар. Партия электорати бўлган теримчи-ҳашарчилар ҳолидан хабар олиш, уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, маърифий тадбирлар ташкил этиш, уюшмаган ёшлар ва аёлларни пахта теримига жалб қилишга асосий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсадлари, ғоялари тарғиботи аҳоли ва ёшлар орасида янада кучайтирилиб, Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши томонидан тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳорманг, пахтакорлар!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Туманимиздаги «Ровот нурли замин», «Янгиер шафоати» фермер хўжаликлари пахтакорлари маънан ва руҳан қўллаб-қувватланиб, илғор теримчиларга ҳомий ташкилотлар, ЎзХДП вилоят, туман кенгашлари, «Фаол аёллар», «Истиқбол ёшлар» қанотлари тарғиботчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Дилмурод АБДУҚАҲҲОРОВ,

ЎзХДП туман кенгаши бош референти.