ГУЛШОДА – ҒОЛИБ

31-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Гулшода Эргашева икки йилдан буён спортнинг шотокан каратэ-до тури билан шуғулланади. У Наманган шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳоратини ошириб бормоқда. Яқинда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилган кузги очиқ биринчиликда қатнашиб, биринчи ўринни қўлга киритган эди. Тошкентда «Азамат Карим SSM»нинг шотокан каратэ-до бўйича очиқ кубогида ҳам 14-15 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда фахрли биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

-Масканимизда Гулшода каби спортчи қизлар анчагина, -дейди мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Саломатхон Юнусова. -679 нафар ўқувчининг 308 нафарини қизлар ташкил қилади. Уларнинг нафақат билим олишига, балки саломатлигига, спорт билан мунтазам шуғулланишига ҳам эътибор қаратяпмиз. Баскетбол, волейбол тўгаракларида қизларнинг сони кўпайди.