ТЎРТЛИКЛАР
Хўб иш мунофиқ дўстдан алоқа узсанг,
Номувофиқ ёр ила аҳдингни бузсанг.
Топсанг вафоли ёр, ўпиб хоки пойин
Аҳд ила паймонингни умрбод тузсанг.
***
Бўл қўлингдан келса, илмли, толиби устоз,
Илмга ташна дилларни эт, зиё ила шод.
Қилолмасанг бу ишни, бўл бир корнинг одами,
Бўлма, асло бекор, беамал, бош оғриғи – бод.
***
Юрак агар ёнмаса, у юрак эмас,
Гердайгани билан одам терак эмас.
Кимки агар худбин, лоқайд, танбал бўлса,
Одам деманг, у эл-юртга керак эмас.
Ўринбой МЎМИНОВ.

