«ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ» ФЕСТИВАЛИ

Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг «Қиз бола бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир» шиори остидаги «Халқаро қизлар куни» муносабати билан I республика фестивали доирасидаги тадбир бўлиб ўтди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, туман халқ таълими МФМТТЭ бўлими ҳамкорлигидаги мазкур тадбирдан кўзланган мақсад қизларнинг билим олишга бўлган  қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, иқтидорлилар сафини кенгайтириш, шу билан бирга, уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги эзгу ислоҳотларга фаол муносабатини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оилавий ҳаётга тайёрлашдир.

Шу куни  3, 6, 18, 20, 22, 33, 39-мактабларнинг бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари Машҳура Иминжонова, Халима Пўлатова, Вилоят Йўлдошева, Раҳбархон Қамбарова, Марҳабо Раҳимова, Иқболхон Эргашева, Маҳфуза Умрзоқовалар бошчилигидаги «Ораста қизлар», «Қизларжон», бадиий тўқиш, рақс тўгараклари аъзолари ўз истеъдодларини намойиш этишди. 6-мактаб ўқувчиси Нилуфар Жалолидди-нованинг дуторда ижро этган «Кўнгил гулдастаси» куйи, 23, 40-мактабларнинг бадиий тўқиш тўгараги аъзолари Мухтасар Ҳожимирзаева, Маҳлиё Шамсиддинова, Нозима Тоҳироваларнинг кўргазмалари, 11-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ойдина Акролованинг бадиий гимнастика бўйича чиқишлари барчага манзур бўлди.