ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш ва тавсия этиш бўйича  танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

-«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигидаги мазкур танловда бешта йўналиш бўйича 218 нафар қиз ўз иқтидори ва истеъдодини намойиш этди, -дейди туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Гулбаҳор Мирзараҳимова. – Якунга кўра, Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Машҳура Аҳмаджонова адабиёт, Уйчи спорт коллежи ўқувчиси Мафтуна Мирзааҳмедова маданият, 33-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Иброҳимова санъат, 2-мактаб ўқувчиси Гуласал Ҳамидуллаева фан, 6, 12-мактаблар ўқувчилари Руҳшона Муҳаммадолимова, Гулноза Аҳмаджоновалар таълим  йўналишларида ғолибликка эришдилар ва вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Тадбир якунида барча иштирокчиларни туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева, туман халқ таълими бўлими вакили Саидахон Аҳмадалиевалар эришган муваффақиятлари билан қутлаб, диплом ва эсдалик совғаларини топширишди.

Маҳпора БОЛТАБОЕВА,

Фарида ТОЖИАҲМЕДОВА,

2-мактаб ўқитувчилари.