ҚИЗҒИН БАҲСЛАР
Куни кеча чегара ҳудудидаги Кесканёр маҳалласида ҳарбий қисм хизматчилари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Тўртта жамоа иштирокидаги қизғин ва муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра, ҳарбий қисм футболчилари 1-, Кесканёр маҳалласининг ўйинчилари эса 2-ўринларни эгалладилар.
Тадбир сўнгида туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулла Абдуллаев сўзга чиқиб, мусобақа ғолибларига эсдалик совғаларини топширди.

