Туман ҳокимининг қарори Вилоят ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги «Эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилганлиги қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш ҳақида»ги 744-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш ҳақида
Туманда эрта никоҳ қурувчилар, оилалар ўртасида ажралишлар ва бир неча йиллардан буён туғилиши қайд этилмаган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тобора ошиб бораётганлиги, ушбу ҳолатлар шундай оилалар фарзандларининг хулқ-атвори ва тарбиясига унинг салбий таъсирини кўрсатиши мумкинлиги, фуқароларнинг оила ва маҳаллаларда тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, оила ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов томонидан 2017 йил 12 июлда Наманган вилояти прокуратурасида ўтказилган йиғилишда қайд этилган вазифалар ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги 744-сонли қарорининг туманда бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Вилоят ҳокимининг 2017 йил 17 октябрдаги 744-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси (Н.Мамасолиева), туман ички ишлар бўлими (С.Абдуллаев), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (А.Режаббоев), Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими (Т.Исматиллаев), Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими (Э.Юнусова), Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили (И.Қирғизбоев) оилавий ажралишларнинг олдини олиш, шунингдек, нотинч оилаларни яраштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
- Қуйидагилар:
-туманда эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилганлиги қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳи 1-иловага, эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилганлиги қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ, мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳининг ҳар бир маҳалла учун масъул бўлган кичик ишчи гуруҳи аъзолари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
-ишчи гуруҳининг самарали фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини амалга оширишни мониторинг қилиш;
-ишчи гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда иш режаларини тасдиқлаш;
-туман комиссия аъзоларидан эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича ҳисоботларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар қабул қилиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
-тайёрланган таҳлилий маълумотларни умумлаштирган ҳолда туман ҳокимлигига ахборот киритиш ва ҳар чоракда камида бир маротаба ишчи гуруҳи ҳамда комиссия аъзолари иштирокида йиғилишлар ташкил этиш.
Бунда асосий эътибор оилавий ажрим масаласи бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилган пайтдан эмас, балки никоҳга кирувчи шахсларнинг никоҳ қайд этилишидан аввал никоҳга кирувчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида доимий равишда профилактик суҳбатлар ва тарбиявий мазмундаги маърузалар билан иштирок этилишига бирламчи вазифа сифатида қаралсин.
- Туман ишчи гуруҳи (Н.Мамасолиева):
-туман ҳокими билан биргаликда эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, шунингдек, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ва уларнинг туғилишини расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
-туманнинг барча ҳудудларидаги мавжуд ҳолатни ўрганиб чиқиб, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тавсияси асосида кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликлар ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш ҳамда нотинч оилаларни яраштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот ишларини жадаллаштириш орқали жамият ҳаётига тизимли татбиқ этсин;
-эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиб, масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия қилинсин;
-«Оила – жамиятнинг асосий бўғини», баркамол авлодни тарбиялаш ва халқимиз маънавиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишлари эканлигини ҳисобга олиб ҳамда қонун ҳужжатлари, миллий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда, оилалар ва маҳаллаларда оилавий низолар юзага келишининг олдини олиш, соғлом оила институтини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етиши ҳамда тўйлар ва бошқа маросимларнинг миллий қадриятларимизга хос тарзда ўтказилишини таъминлаш, бу борадаги илғор тажрибалар ҳамда ибратли илмий ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этилишини таъминлаш;
-ишчи гуруҳи томонидан оилавий низолар, асосан тўй ва тўйдан олдинги сарф-харажатларни керагидан ортиқ эканлиги, ёш оилаларни турмуш тарзига тўғри ёндашишга кўмаклашмаслик, уларнинг тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлигини, оилалардаги тинч-тотувлик маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлиги, шунингдек, оиланинг соғломлиги жамият мустаҳкамлиги ҳамда мамлакат барқарорлиги билан узвий боғлиқлигини аҳолига тушунтириш ҳамда мазкур масалаларни фуқаролар йиғинларининг вакиллар йиғилишларида муҳокама этиб бориш;
-жойлардаги ФҲДЁ органлари томонидан йигит ва қизларни тўйдан олдин оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга кўмаклашиш, оила муқадддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тарғибот ишларини ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш, никоҳ шартномаларининг расмиятчилик учун эмас, балки амалий, аниқ ва равшан тарзда тузилишини таъминлашни йўлга қўйиш;
-маҳаллаларда оилаларнинг муаммоларини маҳалла фаоллари, нуроний оқсоқоллар, дин вакиллари, профилактика инспекторлари ва педагог-психологлар иштирокида бевосита жойига бориб, очиқ мулоқот ўтказиш орқали ўрганиш, низоли оилалар муаммоларини чуқур таҳлил этиш;
-туман вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясини жалб этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш орқали оилалардаги ёш авлод, яъни фарзандларнинг тарбияси, уларнинг келажаги билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда фарзандларни ота-оналаридан ажратмаслик бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;
-тегишли давлат идораларида қонуний қайд этилмаган «никоҳ»дан туғилган фарзандларнинг тақдири, эртанги келажаги, уларнинг давлат қонунлари бўйича айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолиши, хусусан, оталикни белгилаш, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш, мерос ҳуқуқи, ўсиб-улғайганидан кейин боғчага, таълим муассасаларига қабул қилиш масалаларидаги учрайдиган муаммолар, айниқса, бундай болаларни руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етиши, бу билан уларнинг ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис эта олмаслигининг олдини олиш бўйича амалий чораларни ташкил этиш;
-фуқароларнинг шаръий (ноқонуний) никоҳ асосида оила қуришига йўл қўймаслик, шаръий (ноқонуний) никоҳ қурган оилаларни аниқлаш, бунинг сабабларини ўрганиш бўйича зарур чораларни кўрсинлар.
- Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг тумандаги вакили (И.Қирғизбоев)га:
-имом хатиблар томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи(ФҲДЁ)дан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахслар, айниқса, ёшларга яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш (қўшхотинлик) ҳолатларини аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан кўмаклашиш;
-имом хатибларнинг кунлик иш фаолиятида ҳамда жума кунлари қиладиган маърузаларида оилавий ажримларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш масалаларига урғу бериб, аҳоли эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, оила муқаддаслиги, шаръий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларининг олдини олиш, расмий давлат идораларида қайд этилмасдан «никоҳ»дан туғилган фарзандларнинг келажаги, уларнинг ўсиб-улғайишлари давомида учрайдиган муаммолар, бундай болаларни руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етиши ва ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис эта олмаслиги каби масалаларни кенг ёритишга қаратиш тавсия этилсин.
- Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларига:
-ўз ҳудудидаги оиланинг энг яқин маслаҳатчиси бўлишлари, ҳар бир оилада юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, нохуш ҳолатларни аниқлаш ва бу ҳақида тегишли идораларга зудлик билан хабар бериш ва бартараф қилиш;
-туғилганлиги қайд қилинмаган болалар ҳақида зудлик билан ФҲДЁ бўлимини хабардор қилиш чораларини кўрсинлар.
- Туман ички ишлар бўлими (С.Абдуллаев), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (А.Режаббоев), Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими (Т.Исматиллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши (А.Атақўзиев) фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорликда оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, тарғибот тадбирларининг жойларда сайёр тарзда мунтазам амалга оширилишини таъминласин ва ҳар ой якуни билан келгуси ойнинг 5-санасига қадар туман ҳокимлигига маълумот киритиб борсин.
- Туман хотин-қизлар қўмитаси (Н.Мамасолиева), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (А.Режаббоев), Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакили (И.Қирғизбоев) туман ҳокимлиги билан биргаликда никоҳдан аввалги, тўй ва бошқа маросимлардаги (қуда-андалар ўртасидаги) олди-бердиларни ихчамлаштириш, уларни камчиқим ва камхарж қилиб ўтказиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ва тарғибот ишларини жадал ва мунтазам олиб бориш чораларини кўрсин ва назоратга олинишини таъминласин.
- Туман тиббиёт бирлашмаси (Н.Расулова)га:
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарорига мувофиқ соғлом оилани шакллантириш, ирсият билан боғлиқ туғма ногирон болалар туғилишининг олдини олиш мақсадида никоҳланувчи шахсларни тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб қисқа муддатларда сифатли тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш;
-қариндошлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш бўйича никоҳланувчиларга унинг салбий оқибатларини тиббий ёндашув асосида ишончли мисоллар билан тушунтириш;
-фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари билан биргаликда жойларда малакали ходимларни жалб этган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тиббий кўрикдан ўтиш масалалари долзарб эканлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш вазифалари топширилсин.
- Туман «Уйчинома» газетаси (М.Қамбаров) орқали оила муқаддаслиги, ёшлар тарбияси, ота-оналар масъулияти, шаръий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларининг салбий оқибатлари, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, оила ва турмуш доирасидаги, шу жумладан, қонуний қайд этилмаган «никоҳ»дан туғилган фарзандлар ҳаёти давомида учрайдиган муаммолар ва уларнинг ечимлари, уларни жамиятга тўлақонли аъзо сифатида руҳан қайтаришга оид тарғибот-ташвиқот ишларини ёритиб бориш тавсия этилсин.
- Ушбу қарор «Уйчинома» газетасида расман эълон қилинсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Мамасолиева зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А.ТУРДИЕВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2017 йил 27 октябрь.

