КАСБИЙ ТАЪЛИМ УЙҒУНЛАШАДИ
Мактабимизда 2017-2018 ўқув йилида 10-синфга 66 нафар ўқувчи қабул қилинди. Улар 2 та синфга тақсимланиб, малакали ва тажрибали синф раҳбарлари бириктирилди.
10-синф ўқувчиларининг билим олишлари учун барча шароитлар мавжуд. Уларга мактабнинг билимли ва кўп йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган ўқитувчилари билим бериб келишмоқда.
2017-2018 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассаларининг 10-синфлари ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш бўйича ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш юзасидан Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ҳамда мактабимиз ўртасида «Умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлар ўқувчиларини касб-ҳунар коллежлари негизида бошланғич касбий таълимга ўқитиш бўйича «Ҳамкорлик шартномаси» тузилди. Шартномага кўра, ўқувчиларни ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига жалб этиш мақсадида сўровномалар олинди. Сўровнома натижалари тикувчилик йўналишига 34 нафар, компьютер операторлиги ва ҳисобчи йўналишларига 5 нафардан, пайвандлаш ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишларига 11 нафардан ўқувчи ўқиш истагини билдирганини кўрсатди. Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчилар синф раҳбарлари билан биргаликда Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига ўзлари хоҳлаган мутахассислик бўйича малакали ва тажрибали ўқитувчилардан касб сирларини ўрганиш учун боришмоқда.
Рокияхон ҲУСАНОВА,
29-мактабнинг амалиётчи психологи.

