ИНСОН ЭРКИНЛИГИГА ТАҲДИД

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб инсон шахси, қадр-қимматига таҳдид солаётган xалқаро тeрроризм, наркотрафик сингари трансмиллий жиноятлардан жабр чекаётганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Аянчлиси, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу иллатларнинг ҳар бири жамият тараққиёти, давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Айниқса, улар орасида инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳуқуқларини поймол этувчи одам савдосидек яна бир жиноят тури борки, унинг оқибатида кишилар тақдири ва келажаги оёқости бўлмоқда. Энг ёмони, ундан жабрланаётганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил этмоқда. Айрим манбаларга қараганда, бугунги кунда дунё бўйича одам савдосидан жабр кўрганлар сони қарийб 200 миллион нафарни ташкил этади. БМТ маълумотларига кўра эса, ҳар йили дунёда ўртача 2,5-3 миллион нафар киши ушбу савдодан жабр кўрмоқда.

Айтиш жоизки, бугун бутун миллатлар тараққиётига раҳна солаётган мазкур глобал муаммо, афсуски, мамлакатимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Шунга кўра, юртимизда ҳам айни долзарб масаланинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг қонуний чоралари кўрилмоқда.

Одам савдосининг ҳар қандай кўриниши инсон маънавиятига мутлақо тўғри келмайди. Унинг жабри фаровонлигимиз, хотиржамлигимиз ва саломатлигимизга катта зарар етказади. Шу боис, унга қарши курашиш бизлардан ўз ҳуқуқларимизни англаш, қадр-қимматимизни асраш, шунингдек, ён-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга янада эътиборли бўлишни талаб этади. Зeро, одам савдоси бир инсоннинг ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноят, ундан огоҳлик эса бугуннинг олдимизга қўйган долзарб талабидир.

Музаффар МУСАБОЕВ,

туман прокурорининг ёрдамчиси,

Мухтор МАМАЖОНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими катта инспектори.