ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР ОММАЛАШТИРИЛДИ

25-мактабда ташкил этилган туман семинари «Она тили ва адабиёт дарсларида ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологияси» мавзусига бағишланди. Унда семинар иштирокчилари фан ўқитувчиларидан Дилноза Бозорбоева, Ғолиба Қўчқорова, Нигора Турғунова, Муштарий Мирзааҳмедоваларнинг «Сўз бирикмасида сўзларнинг бирикиш усуллари», «Ўзлик нисбат», «Жанни Родарининг «Ҳуришни эплолмаган кучукча» асари»,  «Искандар Зулқарнайн» эртак достони» мавзуларидаги очиқ дарсларини кузатдилар. Она тили ва адабиёт фани тўгараги қатнашчилари иштирокидаги «Тилга эътибор – элга эътибор» мавзусидаги тадбир ҳам барчага манзур бўлди.

Семинар давомида фан ўқитувчилари ўртасида илғор тажрибалар оммалаштирилди.