ТАҲЛИЛ ВА САБОҚЛАР
Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Уни туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева очди ва олиб борди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муродилла Юнусов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси ўринбосари Абдимуталли Нажмиддинов, туман ФҲДЁ бўлими мудири Зумрат Қорабоева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиевлар мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 15 ноябрь кунги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада амалга ошириладиган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида»ги масалаларга оид ўтказилган видеоселекторда билдирган фикр-мулоҳазаларига атрофлича тўхталиб ўтдилар.
Шу ўринда таъкидландики, туманимиздаги маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас. Буни мисолларда кўрадиган бўлсак, туманимизда жорий йилнинг шу давригача 191 та жиноят содир этилган. Бу эса жамоатчиликнинг аҳоли ўртасидаги муаммоларга бефарқлигидан далолатдир.
Йиғилишда ҳудудларда мавжуд вазиятга баҳо берилди, қилиниши керак бўлган келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

