Байроқ

Бизнинг байроққа бир боқ,

Мовий, яшил, қизил, оқ.

Унда юртим жамоли

Кўриниб турар шундоқ.

Мовий ранг – кўм-кўк осмон,

Яшилида боғ, ўрмон,

Оқи – пок ниятимиз,

Қизил – томирдаги қон.

Асадбек СОБИРЖОНОВ,

8-мактабнинг 6-синф ўқитувчиси.