Ўзбекистоним
Ўзингдан чиқди мардинг,
Ўзингники сув, ҳаво.
Яхши кунлар шаънига
Ўзинг қиларсан дуо.
Ўзингники табассум,
Йиғлатмасин бегона.
Ўзинг ижод қил, ярат,
Эртак ёки афсона.
Бош эгиб таъзимдаман,
Ўзингсан жон-жаҳоним.
Жоним фидодир сенга,
Юртим Ўзбекистоним.
Маржона ЗОКИРЖОНОВА,
9-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

