ЎҚУВ МАШҚИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда вилоят, туман ҳокимларининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида яқинда туман марказий «Пахтакор» ўйингоҳида 2017-2018 йилнинг куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли тураржой фонди ва ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган кўргазмали махсус-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машқи ташкил этилди.

Тадбир давомида қатнашчилар билим ва малакаларини ошириш учун турли хилдаги ўқув машқлари, амалий махсус тактик ҳаракатларни бажардилар. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари жабрланувчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш юзасидан тезкор амалий ҳаракатлар қилишди. Туман ЁХБ ўт ўчирувчилари ёнғинга қарши курашиш амалиётини кўрсатдилар. Жумладан, Уйчи туманлараро газ таъминоти участкаси, туман электр таъминоти корхонаси, туман ДСЭНМ, туман «Сувоқава» ДУК, Уйчи почта алоқаси, туман ИИБ, «Уйчи аланга ёнғинга қарши кураш» шўъба корхонаси ходимлари томонидан ҳам турли мавзуларда ўқув машғулотлари намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ФВДҚТ бошқармаси ходими У.Бобожонов, туман ҳокимининг ўринбосари С.Ҳамидовлар иштирок этиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар беришди.

Нуриддин ДАДАБОЕВ,

туман ҳокимлиги мутахассиси.