ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА
Яқинда билим масканимизда инглиз тили фани ўқитувчиси Муаззам Исмоилованинг 9-«Г» синфдаги очиқ дарси янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланилган ҳолда ўтилгани билан барчада катта таассурот қолдирди. Дарс давомида турли қизиқарли ўйинлар ташкил этилди. Очиқ дарсда фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.
Зулхумор ИСОҚЖОНОВА,
3-мактаб ўқитувчиси.

