ФАХРИЙЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

Туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими(ШТЁБ)да фахрийларни эъзозлаш ва тез-тез йўқлаб туриш яхши анъанага айланган. Яқинда жарроҳлик пости ҳамшираси Мунаввар Ёқуббоева, болалар пости ҳамширалари Мукаррам Қорабоева, Назирахон Солиевалар пенсияга чиқишди. Шу муносабат билан бўлимда ташкил этилган тадбирда бу фахрийларнинг фидойи меҳнатлари ҳамкасблар томонидан эътироф қилинди. ШТЁБ катта ҳамшираси Ойшахон Сиддиқова, терапия пости ҳамшираси Наимахон Жўраева самимий тилаклар билдиришди. Эъзоз ва эҳтиромдан фахрийлар мамнун бўлдилар.