ХАЛҚЧИЛЛИГИ БИЛАН ЯГОНА

Конституциямиз яратилиш тарихига назар ташласак, бунда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг жуда катта меҳнатини таъкидлашимиз лозим. Шу йўлда узоқни кўзлаб, халқимиз босиб ўтган, ўтмишини унутмаган ҳолда илғор ғоялари билан 1990 йил 20 июнда мамлакатимизда Мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши, ўша даврдаги собиқ иттифоқнинг манфаатларини кўзловчи конституция ва қонунлардан воз кечиш, ёш мамлакатни ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаш лозимлиги тўғрисидаги ташаббуси билан чиққанлиги  барчамизни қувонтиради. Мамлакатнинг Асосий Қонуни лойиҳасини тайёрлаш учун жамиятимиздаги кўзга кўринган сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва бошқа мутахассис олимлардан таркиб топган 64 кишидан иборат комиссия иш олиб борганлиги, унга шахсан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раислик қилганлигини эслаб ўтишимиз жоиз. 1992 йил 8 декабрда халқ манфаатини ифода этувчи, барча халқаро талаб ва ҳуқуқий нормаларига жавоб бера оладиган халқчил Асосий Қонун яратилди. Шунингдек, айни дамда бизнинг таълим муассасамизда ҳам Бахтимиз Қомусининг 25 йиллигига бағишлаб эрталабки сафланишларда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, гуруҳлар орасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Баҳодир БЕКТЎРАЕВ,

Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳуқуқшуноси.