МАҲОРАТ МАКТАБИ МАСКАНИМИЗДА
Ўзбек халқи азалдан ўз келажаги бўлган ёш авлодни тарбиялашга катта эътибор бериб келган. Бунда асосий эътибор ахлоқий таълим-тарбияга қаратилган. Худди шу анъана ҳозирги кун таълими ва тарбиясида ҳам энг устувор бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган юксак маънавиятли комил инсонни вояга етказиш борасидаги ислоҳотлар бунинг исботидир.
Бу борада мактабимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ноанъанавий усулда очиқ дарслар ташкил қилинмоқда. Айниқса С.Худойбердиеванинг 2-«Д», А.Мирзаеванинг 1-«Б», Р.Турсуновнинг 7-«А», Ф.Муродуллаеванинг 5-«Б» синфларда ташкил этган дарслари ҳамкасблар томонидан юқори баҳоланди. Ушбу дарслар жараёнида ўқувчиларни мустақил ва эркин фикрлашга шароит яратиб берилди, дидактик ўйинлар ташкил этилди, слайдлар, мультимедиалардан фойдаланилди.
Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчиси М.Юсупова томонидан тайёрланган «Конституциямиз – бахтимиз Қомуси» мавзусида мусиқали тадбир бўлиб ўтди. Унга мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, ота-оналар таклиф қилинди.
Якунда фаол иштирокчилар мактаб маъмурияти томонидан алоҳида эътироф этилди.
Маҳфуза УМРЗОҚОВА,
39-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

