ТИЛ ВА ТАЪЛИМ: МУАММОЛАР, ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида бўлиб ўтган филология фанлари ўқитувчиларининг вилоят форуми ана шу мавзуга бағишланди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигидаги мазкур форумда Уйчи, Чортоқ, Учқўрғон, Норин туманлари вакиллари иштирок этдилар. Форумдан кўзланган мақсад «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлаштириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини ўқитиш сифати самарадорлигини янада ошириш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантиришдан иборат.

Форум давомида мавзуга доир маърузалар тингланди, илғор тажрибалар ўртоқлашилди.