Ватан
Туғилдим, Ватаним, ҳур қучоғингда,
Эркин ўсаяпман гулзор, боғингда,
Чўп ҳам кўкаради зар тупроғингда.
Фидойинг бўлгаймиз, онажон Ватан,
Биз учун ҳамиша жонажон Ватан.
Эркин ёш бахтига бўлдим мушарраф,
Гуллаб яшнамоқда ҳар ёқ, ҳар тараф,
Шу маконда яшаш мен учун шараф!
Фидойинг бўлгаймиз, онажон Ватан,
Биз учун ҳамиша жонажон Ватан.
Қишлоғинг шаҳардан сира фарқ қилмас,
Деҳқонинг тер тўкар, чарчоқни билмас,
Энг гўзал жойлар ҳам сенга тенг келмас.
Фидойинг бўлгаймиз, онажон Ватан,
Биз учун ҳамиша жонажон Ватан.
Машҳура АЗИЗОВА,
Наманган шаҳридаги 26-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.

