Қадрдоним мактабим
Билимларга маконсан,
Энг муқаддас масканим.
Бунчалар меҳрибонсан,
Қадрдоним мактабим.
Ҳар куни эрта тонгда
Қучоқ очиб кутасан,
Аъло баҳолар олсак,
Қувонасан, куласан.
Фарзанд тарбиясида
Хизматинг жуда катта.
Азиз, улуғ номингни
Оқлаймиз биз, албатта.
Машҳура АЗИЗОВА,
Наманган шаҳридаги 26-мактабнинг 6-синф ўқувчиси.

