КЕНГ ТУШУНЧА БЕРИЛДИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва котиблари учун семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят молия бош бошқармасининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини молиялаштириш бўлимининг етакчи иқтисодчиси Алишер Холмирзаев, вилоят бандлик бош бошқармаси шўъба мудири Шуҳратжон Каримов, туман молия бўлими мудири Дилмурод Нурматов, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори Жаҳонгир Мадраҳимов, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг ўринбосари Ғанишер Жўраевлар иштирок этиб, мавзу бўйича йиғилганларга кенг тушунча бердилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги «Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 857-сонли, 2013 йил 15 февралдаги «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 44-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг «Оилани кам таъминланганликдан чиқариш бўйича якка тартибдаги дастур тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш, ҳар бир фуқаро мурожаатига эътибор билан қараш, қонунбузарликларга йўл қўймаслик айтиб ўтилди.
Семинар-йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

