БУЮКЛИГИНГ УНУТМА, АЁЛ!

«Мустақиллик боғи»да туман ҳокими А.Турдиев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги фаол хотин-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафисахон Мамасолиева тадбирни очар экан, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг илдизи оила, ундаги маънавий муҳит ва тарбияга бориб тақалиши, шунинг учун бу иллатларга қарши курашишда аёллар, оналарнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда «Матлуба фарзандлари Шокирбек ва Собирбек» фермер хўжалиги раҳбари Матлуба Тўрабоева, туман Кенгаши депутати Барно Мирзамовалар сўзга чиқиб, шижоатли, илмли, меҳнаткаш аёллар оила ва жамият таянчи экани, бундай тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳам ўтказилиши ўзининг ижобий самарасини бериши ҳақида мулоҳазалар билдиришди. Зотан, хотин-қизларни фаолликка, фойдали меҳнатга ундаш, муаммоларига биргаликда ечим излаш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мумкин.

Шу куни қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда фаол иштирок этган МФЙ маслаҳатчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томо-нидан маданий хизмат кўрсатилди.