ПОЛВОНЛАРИМИЗ БИРИНЧИ
Яқинда Жиззах шаҳрида белбоғли кураш бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги биринчилиги ўтказилди.
-Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди, -дейди белбоғли кураш бўйича 1-БЎСМ бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов. -Буни ҳар бир вазнда ғолиблик учун кечган кураш муросасиз ўтганидан ҳам билиш мумкин. Яна шу нарсага амин бўлдимки, юртимизда йилдан-йилга маҳоратли ва истеъдодли ёш курашчилар сафи кенгайиб бормоқда.
Ушбу мусобақада туманимиз полвонлари ҳам муносиб иштирок этиб, 4 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан қайтишди. Умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан вилоятимиз полвонлари жой олишди.
Ўқувчилардан Умиджон Мирзаабдуллаев, Муроджон Ҳамидов (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи), Ҳусниддин Тўхтасинов (Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи), Мухторжон Аҳмаджонов (Уйчи спорт коллежи)лар шоҳсупанинг 1-, Сарвар Тўхтасинов (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи), Аҳрор Олимов (6-мактаб), Гавҳарой Мирзамаҳмудова (Ғайрат педагогика коллежи), Дилшода Усмонжонова (Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи)лар 2-, Сардорбек Тоҳиров (Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи), Фазилат Турсунова (Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи), Мухсина Абдулазизова (Чортоқ тиббиёт коллежи), Дурдона Каримова(40-мактаб)лар 3-поғонасидан жой эгаллашди.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

