«ЁШЛИК НАФОСАТИ»

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш ижодкор Машҳура Аҳмаджонованинг «Ёшлик нафосати» китобининг тақдимоти бўлди.

«Ёшлик нафосати» ёш муаллифнинг иккинчи шеърий тўпламидир. Очиғи, инсон илк қадамини иккиланиб, хавотирланиб қўйса, иккинчисини анчагина ўзига ишонч билан босади. Бу табиий. Чунки мустақил диёримизда ёшлар учун имконият эшиклари очиқ. Она-Ватаннинг улардан ишончи катта. Машҳуранинг ушбу тўпламини азиз ва муқаддас Ватанга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатининг чин дилдан айтилган изҳори деб аташ мумкин», -дейилади шоира Роза Шокированинг «Иккинчи қадам» мақоласида.

Маросимда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Раҳматов, шоирлар Зиёвиддин Мансур, Носиржон Деҳқонов, Роза Шокирова, «Ёшлар нигоҳи» газетаси муҳаррири Нилуфар Ниёзовалар Машҳурага муваффақиятлар, ижодига барака тилашди.

ЎзХДП туман кенгаши, Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ҳамкорлигида ташкил этилган тақдимот маросими шеърият кечасига ҳам уланиб кетди.