СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ЮТУҒИ
2017 йил 25-28 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида 18-20 ёшли ёшлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу турнирда туманимиздаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг олий тоифали мураббий ўқитувчиси Бахтиёр Турғунпўлатовнинг шогирдлари – Муроджон Ҳамидов ҳамда Абдуқаҳҳор Аҳмаджоновлар ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. 57 килограмм вазнда Муроджон кумуш, 68 килограмм вазнда Абдуқаҳҳор бронза медали совриндорлари бўлиб, Халқаро тоифадаги спорт устаси унвони талабини бажардилар.
8 январь куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев ҳар икки спортчини эришган ютуғи билан қутлаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Спортчи ёшлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдириб, ишончни албатта, оқлажакларини изҳор қилишди.

