ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Кикбоксинг спорт тури бўйича Андижон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Камолиддин Тўйчиев мураббийлигидаги тўгарак аъзолари Уйчи шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Жумладан, Мафтуна Каримжонова, Муслима Насидиновалар биринчи, Довудхон Юсуфжонов иккинчи, Ойдина Насидинова, Жамшид Жўраев, Сирожиддин Ҳасанбоевлар учинчи ўринларни эгаллаб, диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Туманимизга шараф келтирган бундай ўқувчиларимиз билан фахрланамиз.

Юлдуз ХУДОЙБЕРДИЕВА,

27-мактаб ўқитувчиси.