ДОИМО ДУОДАМАН

Бундан етти йил аввал Россия давлатига ишлагани бориб, бахтсиз ҳодиса туфайли иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолгандим. Оила аъзоларим мени даволатиш учун яшаб турган уйимизни ҳам сотиб юборишга мажбур бўлишди. Сабаби, дори-дармонга муҳтож эдим. Уйсиз қолгач, олти йил мобайнида Пастгузар маҳалласида каталакдек уйда уч нафар қизим билан ижарада турдим.

Ўтган йили уй-жой сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим. Мурожаатим ўрганиб чиқилиб, Беруний маҳалласида қад ростлаган намунавий лойиҳалар бўйича қурилган кўп қаватли уй-жойлардан бирини олиш менга ҳам насиб этди. Икки хонали бу уйда яшаш учун ҳамма шароит мавжуд. Ёруғ, шинам ва иссиқ. Уй жиҳозлари ва маиший техника воситаларигача бор.

Юрагимда армон эди. Ўз уйим бўлармикан, деб орзу қилардим. Бу хавотир менга тинчлик бермасди. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимизга, бу хайрли иш бошида турган барча мутасадди раҳбарларга, қурувчиларга раҳмат. Қўлим кўксимда, доимо дуодаман.

Абдулло НАСРИДДИНОВ,

Беруний МФЙда яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони.