МУАММО ҲАЛ БЎЛДИ

Кейинги йилларда Беруний маҳалласидаги Ғафур Ғулом кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли табиий газ таъминотидаги етишмовчиликдан азият чекиб келарди. Айниқса, куз-қиш даври аҳоли хонадонларини иситиш муаммога айланиб қолганди. Мазкур кўча аҳли бу ердаги ҳолатга эътибор қаратиш, зарур чоралар кўришни сўраб 4-Уйчи туманлараро газ таъминоти участкасига мурожаат қилди.

Шунга биноан тезда амалий ишлар бошлаб юборилди. Одамлар сидқидилдан ҳашарга бел боғладилар. Эзгу ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатди. Муаммолар ҳал этилди. Газ тармоғидаги камчилик бартараф бўлиб, кўчадаги 28 та хонадонда қайтадан зангори олов порлади.

Ўз вазифасига масъулият билан ёндашган, муаммонинг ечимида амалий ёрдам кўрсатган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 4-Уйчи туманлараро газ таъминоти участкаси бошлиғи Ҳасанбой Онорбоев, шу участка газ таъминотидан фойдаланиш бўлими устаси Бобур Мўминовларга келгусидаги ишларида зафарлар тилаймиз.

Кўча фаоллари номидан

Каримжон РАҲИМОВ,

Александр САТТОРОВ.