ГАЗ НАРХИ ОШАДИ

Жорий йилнинг 1 апрелидан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланди. 2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг. учун 800 сўмдан етказиб берилади.

Бу нархлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги қарори билан суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида белгиланди.

Маълумот учун, айни вақтда 1 кг. суюлтирилган газ нархи 372 сўм.

Айтиш керакки,2017 йилнинг 15 июлидан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 метр куб табиий газ нархи 263,4 сўм эди. Шу тариқа нархлар табиий газ учун қарийб 4 баравар ошмоқда.