ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

Мактабимизда ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирокида «Ёшлар шахмат тахтаси» мусобақаси ўтказилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашув якунига кўра, 3-«А» синф ўқувчиси Улуғбек Орифбоев, 5-«А» синф ўқувчиси Ойбек Абдумаликов, 6-«А» синф ўқувчиси Муштарий Фахриддинова ҳамда 9-«А» синфдан Лазизбек Тўхтабоевлар ўз ёш тоифалари  бўйича биринчи ўринни эгаладилар. Уларга мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Мирзоҳид РАҲМАТИЛЛАЕВ,

38-мактабнинг ёшлар етакчиси.