ИККИНЧИ БОР СОТИЛГАН МУЛК

Вақтида тўланмаган қарз аста-секин бошга турли ғавғоларни солаверади. Қаҳрамонимиз Д.М.нинг вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўлган қарздорлиги 16 млн. сўмдан ортиб кетди. Бу ҳазилакам пул эмас. Д.М.нинг боши қотди. Ўйлаб-ўйлаб, 2014 йилда сотиб юборган, аммо ҳали-ҳануз ўз номида бўлган «САРТIVA LТZ CK» русумли автомашина ёдига тушади ва қалтис режа тузади.

Машина олиш илинжида юрган Б.В.нинг ишончига кириб, уни алдаб, фирибгарлик йўли билан 82 млн. 600 минг сўм эвазига сохта савдо уюштиради. Ушбу пулларни қўлга киритгач, қарзларини тўлайди. Қолган 66 млн. 600 минг сўмни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Юқоридагиларга кўра, фуқаро Д.М. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан айбдор, деб топилди. Айблов хулосасини тасдиқлаш учун туман прокуратурасига юборилди.

Илёсхон ХУЖАНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант.