Буюк шахс
Элим деб, юртим деб ёниб яшади,
Дунёга танитди ўзбек номини.
Фаровон ҳаётга халқни бошлади,
Ҳатто фидо қилди азиз жонини.
Кўзмунчоқлар бўлиб қўлларингизга,
Бедаво дардлардан асрай олмадик.
Ўзбекнинг отаси ўлди, десалар,
Ишонмай, ёлғон деб қулоқ солмадик.
Энди бизга армон кулишларингиз,
Шахдам қадам ташлаб юришларингиз.
Ҳеч кимдан кам бўлмас фарзандларим деб,
Минбарларда дадил туришларингиз.
Замира СОТИВОЛДИЕВА,
40-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

