Қурумга тўлган печка
Уйда битта бор печка,
У ҳам бўлса ғирт тўнка.
Туташин ҳеч қўймайди,
Ёнмай бизни қийнайди.
Печкани ёқмай қўйдик.
Парво ҳам қилмай қўйдик.
Энди топиб иложин
Ток-пилта ёқар бўлдик.
Кейин билсак биз уни,
Печка ёнолмас экан.
Қурум тўлиб ичига,
Нафас ололмас экан.
Шунда айбимиз билиб,
Қоқар бўлдик ҳар ойда.
Гуриллаб ёнар печка,
Кайфиятлар жойида.
Шокиржон ТУРДИБОЕВ,
9-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

