Қиш
Қиш фасли кириб келди,
Дилларга қувонч тўлди.
Ҳамма ёққа ёғди қор,
Ҳаво бўлди беғубор.
Қорбўронлар ўйнаймиз,
Мазза қилиб тўймаймиз.
Болалар бўлиб тўп-тўп.
Қорбобо ясаймиз кўп.
Қизарса ҳам бурнимиз,
Совқотса ҳам қўлимиз,
Ўйинга ҳеч тўймаймиз,
Қор ўйнашни қўймаймиз.
Маҳбуба ТОЖИДДИНОВА,
22-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.

