Юртим
Ўз халқинг ғамин еб,
Ёниб-куясан.
Бизларни эркалаб,
Дилдан суясан.
Озодлик меҳрини
Дилга туясан,
Нечун мадҳ этмайин,
Эй она юртим?
Бизларга улуғдир
Чимдим тупроғинг.
Зилол сув, майса-ю
Дона япроғинг.
Мен учун, юрт учун
Керак ардоғинг.
Нечун мадҳ этмайин
Эй она юртим?
Жасурликда тенгсиз
Ўғлонларинг бор,
Ўз юртин ўйлаган
Полвонларинг бор.
Ёвларни қувлаган
Арслонларинг бор,
Нечун мадҳ этмайин,
Эй она юртим?
Жасурбек ЎРМОНЖОНОВ,
8-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

