Дийдор ғанимат

Ҳаётдан завқланинг,

Ҳамиша ҳар вақт.

Кулиб боқинг унга,

Дийдор ғанимат.

Ғамларни унутинг

Бироз, бир муддат,

Дийдорни асранг

Дийдор ғанимат.

Ҳаётда қоқилманг,

Интилинг ҳар вақт.

Яшашнинг ўзи

Олиймақом бахт.

Райҳона ТУРҒУНОВА.