ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларини яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига алоҳида эътибор қаратилди. Қарорнинг алоҳида эътиборли жиҳати шундаки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши белгилаб қўйилди. Бу қарорга асосан, туманимизда 2018 йил январь ойидан бошлаб иш фаолиятини олиб бораётган шифокорларнинг барчасига пенсиялари тўлиқ миқдорда тўлаб келинмоқда.

Бундан ташқари, ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида Президентимизнинг 2017 йил 28 декабрда қабул қилинган «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонига асосан Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган пенсионерлар, жумладан, ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларни давлат томонидан ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Халқ…», «Хизмат кўрсатган … арбоби» ва «Хизмат кўрсатган…» фахрий унвонларига эга пенсионерларга илм-фан, адабиёт ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши назарда тутилган ҳамда Фармоннинг 3-бандига асосан, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тайинланган пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўғрилигини текшириш натижасида аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммаси – 65 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги фуқаролардан, шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ортиқча тўланган пули қолдиқ суммалари ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

Юқоридагиларга мувофиқ тумани-миздаги 42 нафар пенсионернинг 2018 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган тайинланган пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўғрилигини текшириш натижасида аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қарздорликлари, яъни 164 060 881,87 сўм қарздорлик бекор қилинди. Бу Юртбошимизнинг пенсионерларга навбатдаги ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир.

Шокиржон УЛУҒХЎЖАЕВ,

бюджетдан ташқари пенсия  жамғармаси туман бўлим бошлиғи ўринбосари.