ЙЎЛ ҲАҚИ КАМАЙТИРИЛДИ

Яқинда жамиятимизга Кесканёр маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Бирлашган – Кесканёр йўналишида қатновчи йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар йўл ҳақини асоссиз равишда кўтариб олганликларидан норози бўлиб, мурожаат этгандилар. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорт агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан бирга мазкур мурожаат кўриб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатан ҳам, ҳайдовчилар йўл ҳақини 7 км. масофага 3000 сўмдан асоссиз равишда ошириб олганликлари аниқланди. Мурожаат юзасидан Бирлашган – Кесканёр йўналишида қатновчи ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари ўтказилиб, 1000 сўмдан қатнашлари белгилаб берилди ва ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги тушунтирилди.

Ҳурматли истеъмолчи, агар сизнинг ҳам ҳуқуқингиз поймол бўлса, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг (0369) 48-22-604 рақамли «Ишонч телефони» ёки Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Зиёдилла ОТАЖОНОВ,

туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг матбуот ва ахборот мутахассиси.