НАМУНАЛИ ТАРЗДА

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017  йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш борасида 34-мактабгача таълим муассасасида намунали ишлар йўлга қўйилган.

-Аввало, ҳар бир гуруҳ хонамизни замон талаби даражасида жиҳозлаб, машғулотлар ўтиш учун кўргазмали қуроллар, ўйинчоқлар, етарли адабиётлар ва қўлланмалар бўлишини таъминладик, -дейди муассаса мудираси Мадинахон Юсупова. -Бу, албатта, ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Тарбияланувчиларимизнинг интеллектуал салоҳияти ҳам ўсиб боряпти.

Мактабгача таълим муассасасининг фидойи тарбиячилари Робия Исоқова, Ойшахон Усмонова, Анора Ғаниева машғулотларни турли хил усулларда ташкил этиб, ширинтойларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириб боришяпти.

Яқинда муассасада туман кўргазмали семинари ташкил этилди. Унда иштирок этган тарбиячилар иш юритиш ҳужжатларининг юритилиши билан бирга машғулот ўтиш жараёнларини ҳам кузатдилар, ўзаро тажриба алмашдилар.

Семинарда туман мактабгача таълим бўлими методисти Хуршида Каримова, шуъба раҳбари Муқаддам Солиева, давлат талабларининг бажарилиши бўйича методист Дилрабо Қаюмовалар  тарбиячиларни соҳага оид янгиликлардан воқиф қилишди, фаолиятни яхшилаш бўйича тавсиялар беришди.