ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТГА НАЗАР

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) туман кенгаши ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлди. Унда партия туман кенгаши раиси в.б. Эътиборхон Юнусованинг ўтган 2017 йилги фаолият юзасидан ахбороти эшитилди. Маърузачи томонидан йил давомида партия олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажа-рилишида эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Сўнгра ЎзХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Эргашали Абдуллаевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, туман партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳлари олдида турган вазифалар тўғрисида»ги маърузаси тингланди.

Йиғилиш сўнгида ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Равшан Абдуллаев партия фаолларидан Зулхумор Каримова, Дилбархон Юнусоваларга эсдалик совғаларини топширди.

Дилмурод АБДУҚАҲҲОРОВ,

ЎзХДП туман кенгаши референти.