Онажоним
Бошим узра порлаб турган кундузим,
Борлигимсиз, осмондаги юлдузим,
Сиз гулларнинг лоласисиз, гулюзим,
Онажоним, бахтимизга соғ бўлинг.
Фарзандларин бахтин ўйлаб ҳар дамда,
Машаққатли меҳнат қилиб қадамда,
Энг бахтли этдингиз бизни оламда,
Онажоним, бахтимизга соғ бўлинг.
Замира ФАХРИДДИНОВА,
8-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

