БОБУРХОНЛИК КУНЛАРИ

Юксак давлат арбоби, буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб билим масканларида адабиёт ва санъат кечалари, викторина, турли маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

47-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулхумор Отахонова томонидан ташкил этилган «Анда жон қолди» деб номланган тадбирда ўқувчиларга шоир ҳаёти ва ижодига доир кўплаб маълумотлар берилди.  Бобур Жамолиддинов, Роҳатали Қурбонов, Дурдона Каримжонова, Хосият Муҳаммаджонова каби санъатсевар ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага манзур бўлди.